UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Ўртоқлик ўйинлари. Чили қийинчилик билан зафар қучди, Данияда йирик ғалаба, Колумбия эса Жазоирга ютқазди  0 01:50Евро-2020 йўлланмасини нақд қилган навбатдаги терма жамоа маълум бўлди  1 01:35Евро-2020 саралаш. Италия Лихтенштейнни тор-мор этди, Родригонинг 90+2 дақиқадаги голи Испанияни мағлубиятдан қутқарди ва бошқа натижалар  3 00:55Модрич қачон сафга қайтиши маълум  1 00:20Баҳрайн терма жамоаси 7 йилдан сўнг, Ўзбекистоннинг натижасини такрорлади  21 23:34ЖЧ-2022 саралаш. Ён қўшниларимиз 4-турни қандай ўтказишди?  9 23:30ЖЧ-2022 саралаш. Баҳрайн кутилмаганда Эронни таслим этди, Қатар эса Уммондан устун келди  29 23:10Евро-2020 саралаш. Швеция – Испания, Лихтенштейн – Италия ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум  9 22:55Евро-2020 саралаш. Пуккининг дубли Финляндияга йирик ғалаба тақдим этди  2 22:35Роппа-роса 9 ой ўтиб, Ўзбекистон МТЖ кетма-кет 2та расмий ўйинда зафар қучди  33 22:20Шомуродовнинг голли серияси 4та ўйинга етди  38 21:49Coca-Cola Суперлигаси 22-тур учрашувлари бошланиш вақтлари  12 21:45"Golden Boy 2019" давогарларининг трансфер нархлари билан танишинг  3 21:41"Имкон" - Фарғона вилояти чемпиони!  2 21:36Сингапур бош мураббийи: "Ўзбекистон ҳар томонлама биздан кучлилик қилди"  65

Превью. “Динамо” – “Насаф” Янгиликлар

Превью. “Динамо” – “Насаф”

8 март куни Суперлига баҳсларига старт берилади.

“Аждарлар” Суперлига 1-турини Самарқанднинг “Динамо” жамоасига қарши майдонга чиқишади.

Ён қўшнилар саналмиш Самарқанд ва Қарши шаҳри жамоалари ўртасидаги ҳар бир учрашув қизиқарли ва кутилмаган натижаларга бой бўлган. Шунингдек “Динамо” жамоаси “Насаф” учун доимо ноқулай рақиб бўлиб келган.

Самарқанд жамоаси бир йиллик танаффусдан сўнг яна Суперлигага қайтди. Эслатиб ўтамиз “Динамо” жамоаси Про-лигада иштирок этган эди.

Мана орадан бир йил ўтиб, мазкур жамоалар яна Суперлигада туқнаш келишмоқда. “Динамо” – “Насаф” учрашуви 9 март шанба куни “Динамо” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 16:00да бошланади.



Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур клублар олий лигада шу кунгача 38 бор куч синашишган. Натижалар "Насаф"нинг устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 20 учрашувда “Насаф”, 7 ўйинда эса “Динамо” ғалабага эришган. 11 учрашувда дуранг натижаси қайд этилган.

Тўплар нисбати 35:55га тенг. Устунлик “Насаф” тарафида.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Насаф” – “Динамо” 5:0, “Динамо” – “Насаф” 4:0.

"Насаф" сўнгги ўзаро учрашувни 2017 йил 20 октябрда Қаршида ўтказган. Бу учрашув 3:0 ҳисобида якунланган. 2018 йилги мавсумда “Динамо” Суперлигада иштирок этмаган.



Самарқанддаги ўзаро баҳсларга оид
Ушбу жамоалар шу пайтгача Самарқандда 18 бор куч синашишган. Учрашувларнинг олтитасида "Насаф" ғалаба қозонган. Беш учрашувда самарқандликларнинг қўли баланд келган. Қолган етти учрашувда кучлар тенг келган. Дарвозаларга жами 39та тўп киритилган. Тўплар нисбатида ҳам кичик устунлик “Насаф” томонида 19:20.

Самарқандда бўлиб ўтган ўзаро учрашувларда сўнгги бор, 2008 йили “Динамо” 3:0 ҳисобида ғалабага эришган. “Насаф” сўнгги бор, Самарқандда 2014 йили ғалаба қозонган. Бу учрашувда “аждарлар” рақиблари дарвозасига бешта жавобсиз тўп йўллашган.

Эътиборингизга, Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз.

13.05.2017 «Динамо» - «Насаф» 1:1
31.10.2015 «Динамо» - «Насаф» 1:1
03.08.2014 «Динамо» - «Насаф» 0:5
17.08.2013 «Динамо» - «Насаф» 1:3
15.03.2012 «Динамо» - «Насаф» 0:2


Динамо

Амиржон Сафаров - 51'

Суперлига. 1-тур

09/03/2019, 16:00

1
:
1
Тугади

Насаф

Дилшод Саитов - 12'

45'
90'
51'  Амиржон Сафаров
51'  Сардор Эминов
62'  Шоҳруҳ Эшбўтаев (Ботирали Эргашев)
66'  Дамир Темиров (Жасур Азимов)
77'  Амиржон Сафаров (Воҳид Шодиев)
82'  Ҳакимжон Аламхонов
12'  Дилшод Саитов
12'  Хуршидбек Мухторов
71'  Ойбек Бозоров (Бобур Абдухолиқов)
79'  Акмал Мозговой (Ислом Кенжабоев)
90'  Ислом Рашидхонов (Дониёр Нарзуллаев)

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг