UZ

Сўнгги янгиликлар

20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:12U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  335 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:54Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 3:3 (матнли трансляция)  32 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  11 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  6 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  36 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6

Превью. "Бунёдкор" - "Локомотив" Янгиликлар

Превью. "Бунёдкор" - "Локомотив"

Мавсумнинг дастлабки Тошкент дербиси "Жар" стадионида "Бунёдкор" ва "Локомотив" ўртасида бўлиб ўтади.
«БУНЁДКОР» - «ЛОКОМОТИВ»
11 апрель. Тошкент. “Жар” стадиони. 18:00
Ҳакамлар
: Х.Рўзиев, А.Усмонов, М.Саидқосимов, Э.Турсунов
Назоратчи: А.Попов.

“Бунёдкор” ва “Локомотив” олий лигада 12 бора тўқнаш келишган. Натижалар “қалдирғочлар”нинг устунлигини кўрсатмоқда.

“Бунёдкор” ушбу рақибни 7 марта мағлуб этган. 3та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган. “Локомотив” ҳозиргача “Бунёдкор”ни 2 марта мағлуб эта олган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 22та гол урган, “Локомотив” футболчилари 12 марта ҳамшаҳарлари дарвозасини ишғол этишган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 24 очкога эга бўлган, “темирйўлчилар” ҳисобида 9 очко бор. “Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 4:0га тенг. “Локомотив”нинг энг йирик ғалабаси – 3:1.

Ўтган йил иккала баҳсда ҳам 1:1 ҳисоби қайд этилган. “Жар”даги ўйинда Олександр Пишур пенальтидан ҳисобни очган бўлса, Фарҳод Тожиев айнан пенальтидан сўнг ҳисобни тенглаштирганди – 1:1. Жавоб баҳсида ҳам ҳисобни Пишур очган. Иккинчи бўлимда Дилшод Жабборов бунга жавоб берган – 1:1.

“Бунёдкор” майдонида ўтган барча учрашувлар:
04.07.2013 «Бунёдкор» - «Локомотив» 1:1
22.04.2012 «Бунёдкор» - «Локомотив» 1:1
16.10.2010 «Бунёдкор» - «Локомотив» 1:0
24.10.2009 «Бунёдкор» - «Локомотив» 2:1
02.05.2008 «Бунёдкор» - «Локомотив» 2:0
17.03.2007 «Бунёдкор» - «Локомотив» 3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:  “Бунёдкор” майдонида бўлиб ўтган 6та ўйиннинг тўрттасида ғалаба қозонган ва икки бор дуранг ўйнаган. “Қалдирғочлар” ўз уйларида бу рақибга умуман ютқазишмаган.


Нарзулла Сайдуллаев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика