UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  1 09:50МЮ сардорига нарх қўйди  1 09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  0 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  1 08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  8 07:31"Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бирига ОКМК ва "Андижон"дан қизиқиш бор  6 01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  3 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  5 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  4 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  7 23:10Салоҳ қайтди!  9

Превью. "Андижон" - "Динамо" Янгиликлар

Превью. "Андижон" - "Динамо"

Ҳозирча рақиб дарвозага биронта гол ура олмаган "Андижон" клуби ўз майдонида "Динамо"ни қабул қилади.
«АНДИЖОН» – «ДИНАМО»
12 апрель. Андижон. “Соғлом Авлод” стадиони 16:00.
Ҳакамлар:
В.Цейтлин, Р.Серазетдинов, Р.Шояҳметов, Р.Толибжонов.
Назоратчи: А.Абдуллаев.

“Андижон” ва “Динамо” олий лигада 36 бора тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 14тасида андижонликлар ғолиб бўлишган. Етти ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” шу кунга қадар олий лигада “Андижон”ни 15 марта мағлубиятга учрата олган.

“Динамо” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Андижон” дарвозасига 54та гол киритган. “Андижон”нинг голлари эса 47та. “Бургутлар” ўзаро ўйинларда 49 очко ишлаб олишган бўлса, “арслонлар” 52 очкони қўлга кирита олишган. “Динамо”нинг олий лигада “Андижон” устидан эришган энг йирик ғалабаси 6:1ни ташкил қилади. “Андижон”нинг самарқандликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 4:1га тенг.

Ўтган мавсум “Андижон” олий лигада ўйнамаган. Бу жамоаларнинг элитадаги сўнгги ўзаро ўйинлари 2012 йилда бўлиб ўтган. Водийдаги баҳсда Рўзимбой Аҳмедов, Иван Нагаевнинг (2та) голлари эвазига “Динамо” йирик ғалабага эришган. “Динамо” ўз уйида ҳам шу ҳисобда зафар қучган. Қизиғи Самарқандда ҳам Иван Нагаев дублга эришган ва Рўзимбой Аҳмедов битта тўп киритган – 3:0.  

Андижонда ўтган сўнгги беш учрашув:
25.08.2012  «Андижон» – «Динамо»  0:3
25.08.2011  «Андижон» – «Динамо»  2:0
14.08.2010  «Андижон» – «Динамо»  1:0
03.10.2009  «Андижон» – «Динамо»  2:0
25.06.2008  «Андижон» – «Динамо»  4:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Андижон” ўз уйида бўлиб ўтган 18та ўйиннинг 13тасида ғолиб бўлган. 2та учрашувда дуранг қайд этилган. Уч бор “Динамо” Андижондан уч очко билан қайтган.

Нарзулла Сайдуллаев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика