UZ

Сўнгги янгиликлар

28 ноя 12:39
Янгиликлар

«Правда Востока» Темур Кападзе PRO мураббийлик лицензияси учун ўқиётгани ҳақида ёзди

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси муассислигида чоп этиладиган «Правда Востока» ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий газетаси Тошкентда давом этаётган PRO лицензияси учун мураббийлик курслари ҳақида хабар берди.

Газетанинг 28 ноябрь, пайшанба сонида берилган хабарда таъкидланишича, «ҳатто чет эл мамлакатлари олий лигаларидаги жамоаларга ҳам устозлик қилиш имконини берадиган» курсларда «Пахтакор» устози Мурод Исмоилов, ёш мураббийлар Бахтиёр Ашурматов («Гулистон»), Даврон Файзиев («Сўғдиёна»), миллий терма жамоа бош мураббийи ёрдамчиси Шуҳрат Мақсудов ва республика ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев бор.

«Эътиборли томони, тингловчилар орасида ҳаракатдаги ўйинчи – ярим ҳимоячи Темур Кападзе ҳам бўлиб, афтидан, мураббийлик соҳасига ҳозирдан тайёргарлик кўришга қарор қилган», – дейилади «Правда Востока» хабарида.

Қайд этиш жоиз, Тошкентда давом этаётган ва якуний имтиҳонлари 14 апрель куни бўлиб ўтадиган PRO лицензияси учун мураббийлик курсларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Қозоғистоннинг «Актобе» клуби ярим ҳимоячиси Темур Кападзе иштирок этаётгани йўқ. 18 ноябрдан бошланган курсларда футболчининг отаси – «Қўқон-1912» жамоаси мураббийи Тоҳир Кападзе ўқимоқда.

Championat.asia интернет-нашрининг ёзишича, аввалроқ, 22 ноябрь куни Қозоғистоннинг Sports.Kz портали «Темур Кападзе Тошкентда PRO лицензияси учун ўқимоқда», – деган маънода хабар чоп этган. Бироқ, интернет-нашрнинг қайд этишича, PRO учун ўқишдан аввал, «A» тоифасидаги лицензия эгасига айланиш керак, «А»ни қўлга киритиш учун дастлаб «C» ва «В» лицензиялари учун ўқиш керак.

Қайд этиш жоиз, мураббийлик курсларида жами 14 нафар мутахассис ўқиётган бўлиб, улар орасида Сербия, Россия ва Сингапур вакиллари ҳам бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон Туркияда "Зоб Оҳан"га ютқазди Ўзбекистон Туркияда "Зоб Оҳан"га ютқазди
Туркияда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон терма жамоаси бугун назорат...  141
Ўзбекистоннинг БАА билан ўйинга таркиби маълум Ўзбекистоннинг БАА билан ўйинга таркиби маълум
Бугун Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичида ...  141
Ўзбекистон Туркияда Саудия ва Эрон клубларига қарши ўйнаши мумкин Ўзбекистон Туркияда Саудия ва Эрон клубларига қарши ўйнаши мумкин
Туркияда бир ҳафталик йиғин олиб бораётган Ўзбекистон миллий терма...  87
"Пахтакор": Станислав Андреев камида 4 ой майдонга тушмайди "Пахтакор": Станислав Андреев камида 4 ой майдонга тушмайди
"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Туркиянинг Истанбул шаҳрида...  65
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: