Пранделли: Японияга қарши ўйинда омадимиз келди

Narzulla Saydullayev
20 июн 2013, 15:50
Италия терма жамоаси бош мураббийи Чезаре Пранделли Кофедерациялар Кубоги доирасидаги Японияга қарши ўйиндаги (4:3) ғалабада омаднинг ўрни муҳим бўлганини таъкидлаб ўтди.
"Бугун бизнинг омадимиз келди. Дастлабки 25 дақиқада биз майдонда нима қилишимиз кераклигини тушунмадик. Ўйинда шундай вақтлар бўлдики биз бутунлай ўнамадик. Етарлича муаммо яратиб беришди рақибларимиз".

"Бундай иқлимда тўп суриш ҳақиқатдан-да жуда қийин. Бу ерда 80 намлик 80 фоизни ташкил қилади ва дахшатли даражада иссиқ", дейди мураббий.

Narzulla SaydullayevМуаллиф