
Бундан ташқари, Италия футбол федерацияси президенти Жанкарло Абете ҳам ўз лавозимидан кетди.
Кеча Уругвайга 0:1 ҳисобида имконият бой берилгач, шундай ўзгаришлар юз берган. Дуранг натижа ҳам “Мовий гвардиячилар”ни 1/8 финалга олиб чиқарди. Аммо мағлубиятга учраган италияликлар гуруҳда қолиб кетишди.
Эслатиб ўтамиз, Пранделли Италия терма жамоасини 2010 йилда қабул қилиб олган эди. Унинг қўл остида жамоа 2012 йили Европа вице-чемпиони бўлган.