

"Боавишта" жамоасининг меҳмони бўлган Сардор Рашидов жамоаси 1:0 ҳисобида имкониятни бой берди. Баҳсдаги ягона гол 16-дақиқада Фабио Эспиньо томонидан киритилди. Мазкур тўқнашувда Рашидов 75-дақиқада Каканинг ўрнига майдонга тушди. Аммо, унинг майдонга туширилиши жамоасига фойда келтирмади ва "Насьонал" навбатдаги уч очкони бой берди.
Айни вақтда Криштиану Роналду тўп тепган "Насьонал" жамоаси турнир жадвалининг охиридан учинчи ўринни банд этиб турибди.



