Португалия ҳам Евро-2020ни ўтказишга даъвогар

Португалия футбол федерацияси Евро-2020 турнирини ўтказиш учун номзодлар орасига қўшилиш ҳақида ариза беради, дея хабар бермоқда A Bola.

Португалияликлар бу мусобақани ўтказиш учун қайси шаҳарларни таклиф қилмоқчи эканликлари 2014 йилнинг 25 апрелигача маълум қилиниши мумкин. Шунинг учун ҳозирча улар бу ҳақида аниқ маълумот беришга шошишмаяпти.


Манба: football.kulichki.net