Португалия. 14-турнинг энг чиройли голини томоша қилинг
20 янв 2021 15:02
Янгиликлар
Португалия. 14-турнинг энг чиройли голини томоша қилинг
Куни кеча Португалия чемпионатида 14-тур баҳслари якунига етди.
Бу турнинг энг чиройли голи "Пасуш де Феррейра" - "Брага" учрашувида урилди.
"Пасуш" ярим ҳимоячиси Бруну Кошта жамоадошлари бошлаб берган ҳужумни жарима майдонига кирмай туриб ажойиб зарба билан якунлади. Бу гол учрашувдаги биринчи гол бўлди, орадан кўп ўтмай "Пасуш" яна бир гол уриб 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.
Бруну Кошта 1997 йилда туғилган португалиялик ярим ҳимоячи. Бу мавсум ҳозирга қадар 13та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар