Пол Инс: "Санчес МЮни танлади, чунки "Сити"да ном ҳам, совринлар ҳам, тарих ҳам йўқ"

Tolibjon Qosimov
22 янв 2018
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Пол Инс Алексис Санчеснинг "қизил иблислар"га трансфери борасида гапириб ўтди.

"Манчестер Юнайтед" - Англиядаги энг буюк клуб. "Сити"да ном ҳам, совринлар ҳам, тарих ҳам йўқ.

"Ҳамма "Манчестер Сити" ҳақида гапиради, лекин иш аниқ қаергадир ўтишга келганда, ўйинчилар "Юнайтед"ни танлайди. Нима учун? Чунки, "Манчестер Юнайтед" - Англиядаги энг буюк клуб. "Сити"да ном ҳам, совринлар ҳам, тарих ҳам йўқ.

Бу йигитда жорий мавсум аниқ АПЛ чемпиони бўладиган жамоа билан шартнома тузиш имконияти бор эди. Лекин, у бошқа жамоани танлади. У "Манчестер Юнайтед" ўйинчисига айланди, бу эса кўп нарсадан далолат.

"Юнайтед" билан битта даражада бўлиш учун улар соврин кетидан соврин ютишлари керак.

Албатта, "Сити"да ажойиб жамоа бор. Лекин, уларнинг чемпионатдаги ғалабалари ҳеч нарсани англатмайди. "Юнайтед" билан битта даражада бўлиш учун улар соврин кетидан соврин ютишлари керак. Ютиб ҳам, ҳар йили.

"Сити" ҳеч қачон барқарорлиги билан ажралиб турмаган, шунинг учун ўйинчилар "Олд Траффорд"ни танлашади", - деди Инс.


Tolibjon QosimovMuallif
Manba: mirror.co.uk