UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  8 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Пол Инс: "Пул футболни ўзгартириб юборди" Янгиликлар

Пол Инс: "Пул футболни ўзгартириб юборди"

"Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль", "Вест Хэм" каби клубларнинг собиқ футболчиси Пол Инс футболчиларнинг Саудия Арабистони томон йўл олаётгани ҳақида гапирди.

"Масалан, Криштиану Роналду каби футболчилар ҳақида гап кетганда, тушунса бўларди. У фаолиятини якунлашга яқин, катта маош эвазига Саудия Арабистони чемпионати статусини кўтаради. Буни тушунаман.

Бироқ гап фаолиятининг энг чўққисига чиқаётган Рубен Невеш ҳақида кетса, бунга ачинарли ҳолат сифатида қарайман. Футбол ўзгармоқда, буни пуллар ўзгартирмоқда. Мен ўз вақтида совринлар ютишни, Англия Кубоги финалида ўйнашни, ЕЧЛ мадҳияси садолари остида майдонга тушишни истаганман.

Бу 6-7 йил олдин Хитой билан бўлган ҳолатни эслатади. Оскар ўша ерга кетганидан кейин Халк ҳам пулларни хоҳлаб Хитой жамоасига ўтганди. Ҳозир эса Хитойда ҳеч ким қолмади. Аммо Саудия Арабистони билан шундай ҳолат бўлиши мумкинми? Менимча йўқ. Уларда пуллар жуда кўп.

Уларни кузатиб боришга мажбур бўлиб қолдик. Премьер-лига - дунёнинг энг йирик бренди. Биз бошқалар шунчаки осонлик билан футболчиларнинг сотиб юборилишига қаршилик қилишимиз керак. Чунки спорт доимо мақсадли бўлиб келган", - деди Инс.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика