Погба дисквалификация ҳақида: "Ҳақиқий ҳаёт" нималигини тушундим"

Omonjon To`xtamirzayev
10 апр 2025, 11:43
Ярим ҳимоячи Поль Погба допинг туфайли уни дастлаб айтилганидек, 4 йилга дисквалифиция қилинганида фаолиятини якунлаб юбориши ҳақида айтиб ўтди.

Қайта аризадан кейин жазо муддати 18 ойга қисқартирилди.

"Агарда 4 йилга дисквалификация қилинганимда, футбол ўйнашни тўхтатрдим. Бу ҳақида интервьюларда айтмаган бўлсамда, ич-ичимдан шуни ҳис қилдим.

Мен тўпни олиб ўзим кўчада тўп тепдим. Борига кўниб, кўникиб яшашимга тўғри келди. Бироқ мен Туринда қолишни истамасдим. Эрталаб мен болаларни мактабга олиб борардим, у эса шундоққина машғулот майдончасининг ёнида эди, бу жуда оғир...

Тўғриси, мен жазо сабабини тушунмадим [нима учун 4 йил жазо берилганига]. Нима учун? Улар максимал жазони белгилашда, бундан келиб чиқадики, улар мен айтган гапларимнинг бирортасини ҳам эшитмаган.

Бўлиб ўтган ишлар менга қаттиқ таъсир қилди ва мени ўзгартирди. Ҳақиқий ҳаёт" нималигини тушундим. Бу худди тўлиқ "тозаланиш"га ўхшарди. Кутилмаганда, бирданига 10 ёшларга улғайдим".

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: gqmagazine.fr

Сўнгги янгиликлар

Барча ›