

“Тоттенҳэм” сўнгги йилларда мухлисларбоп ва юқори савияда футбол намойиш этмоқда. Футболни тушунадиган инсонлар бу жуда қизиқарли лойиҳа эканлигини билашади. “Тоттенҳэм” бу совринларни сотиб оладиган клуб эмас. Биз унга муносиб бўлишни истаймиз.
Футболчиларимиз бахтли. Ҳаётдаги энг ёмон нарса бу сени бошқалар билан солиштириш. Биз ўзимизни ўзимиз билан таққослашимиз лозим. Футболчиларим амалга ошираётган ишлари билан фахрланишади.
Албатта, мен кўплаб совринларни ютишни истардим. Аммо ўзим учун эмас. Мухлислар учун. Ғалаба доим футболда энг муҳим жиҳат, аммо мен учун уни қандай қилиб қўлга киритиш муҳимроқ”, дея Почеттинонинг сўзидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports.



