Почеттино: "Рамос ўйнамаса ҳам фойдаси тегади"

Оқил Абдубарноев
4 мар 2022, 19:11
Маурисио Почеттино Серхио Рамос ҳақида гапирди.

"Серхио Рамоснинг бўлажак ўйинларда майдонга тушиши сўроқ остида турибди. У умумий гуруҳ билан шуғулланмаяпти.

Рамос жамоага кўп нарса бериши мумкин, чунки у бой тажрибага эга, "Реал"да 17 йил ўтказди. Серхио ўйнаса-ўйнамаса жамоадошларига фойдали маслаҳат бера олади, унда ҳасад туйғуси йўқ.

Мен учун жароҳатланган ва дисквалификация қилинган футболчиларнинг аҳамияти катта. Бундай ўйинларда [Реал Мадридга қарши] уларнинг анча хизмати теккан бўларди. Бундай тажрибали ўйинчилардан нимадир умид қилса бўлади", - деди ПСЖ бош мураббийи.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: RMC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›