

Кейн январь ойи ўрталарида жароҳат олиб сафдан чиққанди. Ўшанда футболчи мартга қадар майдонга туша олмаслиги ҳақида хабарлар тарқатилганди.
“Ҳарри ўзини яхши ҳис қилаяпти. Ўйлашимча, эртанги машғулотлардан кейин унинг ҳолатига баҳо берамиз ва якуний қарорни қабул қиламиз. Мен ундан мамнунман. Шанба куни у майдонга қайтиши мумкин. Кейн майдонга қайтиш графигини илдамлаб кетиши қийин масала, аммо у “маҳлуқ”. Қандай кучга эга эканлигини барча билади. У имкони борича тезроқ майдонга қайтиш учун барча ишни қилаяпти”, дея Почеттинонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports.



