Почеттино 5 ой ичида ПСЖ билан 2-совринини ютди. Бунгача эса...

Aziz Tukhtamuradov
20 май 2021, 09:41
ПСЖ Франция кубоги финалида "Монако"ни мағлубиятга учратди (2:0) ва бош совринга эга чиқди.

Бу мураббий Маурисио Почеттино учун парижликлар сафидаги иккинчи соврин бўлди. Бунгача ПСЖ мураббий бошчилигида Франция Суперкубогида ғалаба қозонганди. 

У январь ойидан бери жамоани бошқариб келмоқда. 

49 ёшли Почеттино 2009 йилдан буён турли жамоаларда бош мураббий сифатида ишлаб келмоқда. У "Эспаньол", "Саутгемптон" ва "Тоттенхэм" жамоалари билан хеч қандай совринларни қўлга кирита олмаган. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›