UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  7 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  6 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  10 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  28 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  85 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  9 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  11 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

Пляж футболи: Ўзбекистон Кубогида 12 та жамоа иштирок этади Янгиликлар

Пляж футболи: Ўзбекистон Кубогида 12 та жамоа иштирок этади

Теглар :  Пляж футболи
Мамлакатимизда беш-олти йиллик танаффусдан кейин яна пляж футболи бўйича расмий мусобақа старт олаётганлиги ҳақида хабар берганмиз.

Эртага Қарши шаҳридаги мамлакатимизда Республика доирасида мусобақа ўтказиш талабини берувчи ягона пляж майдонида бошланадиган Ўзбекистон Кубоги ўйинларига бугун қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

16-21 июль кунларига белгиланган, Қаршидаги “Геолог” спорт мажмуаси ҳудудидаги пляж майдонида бўлиб ўтадиган мусобақада 12 та жамоа иштирок этадиган бўлди. Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг етакчи мутахассислари А.Файзиев ва О.Юнусов, Қашқадарё вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Н.Даминов иштирокида ўтган қуръа ташлаш маросимидан кейин жамоалар учта жамоадан тўрт гуруҳга бўлинди. Булар:
 
“А” гуруҳи – “Касби” (Касби тумани, “Машъал” клуби қошидаги футбол мактаби мураббийлари, бош мураббийи Отажон Алиқулов), “Локомотив” (Қаршидаги шу номдаги спорт клуби, Баҳром Усмонов), “Бинокор” (Қашқадарё биринчилиги иштирокчиси, Арслон Шаропов).

“В” гуруҳи – “Қарши” (“Бинокор-2” жамоаси), “Пўлати” (Косон туманидаги “Бунёдкор” профессионал спорт клуби, Наврўз Бекмуродов), “Когон” (Бухоро вилояти Когон шаҳридаги профессионал футзал жамоаси, Фузулий Хайруллаев).

“С” гуруҳи – “Нишон” (Суперлигадаги “Насаф” клуби қошидаги футбол мактаби мураббийлари, Шерали Мадалов), “Косон” (вилоят биринчилиги иштирокчиси, Рустам Тоғаев), “Самарқанд” (Самарқанд вилоят биринчилигида иштирок этаётган жамоалар мураббийлари терма жамоаси, Дилшод Ҳайдарқулов).

“D” гуруҳи – “Машъал” (Про-лигадаги “Машъал” футбол академияси мураббийлари, Дилшод Андаев), “Насаф” (Суперлигадаги “Насаф” футбол академияси мураббийлари, Илёс Пардаев), “Адолат” (Қашқадарё вилоят хавфсизлик хизмати ходимлари).
 
Учрашувлар тақвими:
17 июль
“Касби” – “Бинокор”
“Қарши” – “Когон”
“Нишон” – “Самарқанд”
“Машъал” – “Адолат”

18 июль
“Локомотив” – “Бинокор”
“Пўлати” – “Когон”
“Косон” –“Самарқанд”
“Насаф” – “Адолат”
“Касби” – “Локомотив”
“Қарши” – “Пўлати”
“Нишон” – “Косон”
“Машъал” – “Самарқанд”

19 июль
Чорак финал
 
20 июль
Ярим финал

21 июль
Финал.

Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика