UZ

Сўнгги янгиликлар

20:38ЖЧ-2022. Хорватия - Канада учрашуви учун асосий таркиблар эълон қилинди  3 20:15Эшитдик-да! Фарруҳ Икромов "Бунёдкор"дан кетмоқда. Унинг кейинги жамоаси қайси бўлади?   19 19:57ЖЧ-2022. Бельгия 2-турда Марокашга мағлуб бўлди  56 19:50ФОТОГАЛЕРЕЯ. ЖЧ-2022. Япония– Коста-Рика 0:1  0 19:33Жавлон Гусейнов: "ЖЧ-2022да Аргентинага мухлислик қилмоқдаман"  1 19:30Рашид Ғофуров: “Мавсум бошида Про лигага чиқиш вазифаси қўйилмаганди”  3 19:20МЮнинг асосий трансфер мақсади маълум бўлди, бироқ улар бу харид учун катта пул сарфламоқчи эмас  0 19:07Марокаш терма жамоаси дарвозабони сирли равишда ғойиб бўлди. Бунинг сабаби маълум  16 18:47Руни: "Кейнни Уэльсга қарши ўйнатмасдим"  0 18:30Петр Зелиньский championat.asia мухбирига: "Эртадан Аргентина ҳақида ўйлай бошлаймиз"  4 18:23АПЛ жамоасида бош мураббий ўзгарди  0 17:50Агент "Атлетико" Фелишни қанчага нархлаётганини айтди  2 17:35Агар Франция совринли ўринга эга чиқса, Бенземага медаль берилади  10 17:34"Олимпик" футболчиси Абдурауф Бўриев — Бускетс ва Хави, Европадан таклиф бўлгани, Жаҳон чемпионати ҳақида  4 17:03ЖЧ-2022. Бельгия - Марокаш. Асосий таркиблар маълум!  4

Пишур Украина ТВсига интервью берди ва “Бунёдкор”даги вазиятдан нолиди Янгиликлар

Пишур Украина ТВсига интервью берди ва “Бунёдкор”даги вазиятдан нолиди

Украиналик ҳужумчи Олександр Пишур Украинанинг 2+2 телеканалининг “Про футбол” кўрсатуви меҳмони бўлди.
Кўрсатув давомида Пишур “Бунёдкор”да ўтказган дамлари ҳақида фикр юритди ва охирида Ўзбекистондаги фаолиятини якунлаб уйга қайтгиси келаётганини айтиб ўтди.

Кўрсатув бошида журналист Пишурни кутиб олди ва украинчасига саломлашиб ортидан ўзбекчасига “Қалайсиз?” деб қўйди. Сўнгра ўзбекчани ўрганиб олдингми деб сўраганида Пишур футбол атамаларидан ташқари баъзи қўпол сўзларни ёдлаб олганман деди. ҚУйида Пишурнинг айтганларини келтириб ўтамиз.

Украин ва ўзбек футболи ҳақида
-   Украинада асосан жисмоний футбол ўйналади, Ўзбекистонда эса бироз сокин, техник футболни маъқул кўришади.  

“Бунёдкор”даги одатлар ҳақида
-   Ҳар доим ўйиндан бир кун олдин кечки овқатга ош берилади. Бошида ҳайрон қолгандим, кейин ўрганиб кетдим. Кечки машғулотни тугатиб қайтганимизда ош аллақачон пишириб қўйилган бўлади. Ўзимизда ошпаз бор ва у ошни ўчоқда пиширади.

Миллий валютамиз ҳақида
-   Бир гал менга ўзбек сўмида маош беришганди. Ўшанда хотиним билан болам ҳам мен билан бирга эдилар. Маошимни машинанинг багажида тўртта қопга жойлаб меҳмонхонага олиб келишди. Ўшанда бунча кўп пулни кўриб қизим ҳайрон қолганди.

“Бунёдкор”нинг “олтин даври” ҳақида
-   Это’О, Ривалдо, Сколари каби машҳур шахслар келган пайтлар “Бунёдкор” Ўзбекистоннинг “Челси”си бўлганди. Эшитишимча,  ўша даврлар жуда зўр бўлган экан. Биргина Ривалдонинг оила аъзоларига Бразилияга учиб кетишаётганда чипта учун 72 минг доллар тўланган экан.

Украиналик журналистлар Тошкентга келиб “Бунёдкор” - “Сўғдиёна” баҳсидан лавҳа тайёрлашди. Бу ўйинда Пишур захирада қолдирилди ва телеканал ходимлари унинг захира ўриндиғида ўтирганини кўриб ҳайрон бўлишди.

“Бунёдкор”даги муҳит ҳақида:
-   Негадир уйга қайтгим келяпти, қолаверса, клубдаги вазият ҳам тушунарсиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика