

“Биз Криштиану Роналдунинг COVID-19'га топширган синови натижаларини кутмоқдамиз. Эҳтимол, таҳлил жавобини бугун кечроқ билиб олармиз.
Кьеллини “Барселона”га қарши ўйнамайди. Бонуччи тикланишга ҳаракат қилмоқда, аммо у тайёр бўладими ё йўқ бундан бехабармиз. Де Лигтнинг иштироки ҳам сўроқ остида. Бизда бор ўйинчиларга ишонч билдирамиз”, дейди Пирло.


