

Клуб А Серия стартидаги 6 турнинг 5 тасида ғалаба қозонди. Бугунга қадар "россонерилар" бундай натижани 1995/96 йилги мавсумда Фабио Капелло бошчилигида ва 2003/04 йилги мавсумда Карло Анчелотти бошчилигида қайд этишган эди. Иккала ҳолатда ҳам "Милан" мавсум якунида турнир ғолибига айланган.

Айни пайтда 16 очко тўплаган Стефано Пиоли шогирдлари А Серияда карвонбошилик қилишяпти. Клуб кейинги ўйинни "Верона"га қарши ўтказади.



