Пике "Барселона" ҳимояда суст ўйнаётганини тан олди

Aslanov Jasurbek
21 фев 2017, 14:16
"Барселона" ҳимоячиси Херард Пике Каталония клуби ҳимоясида муаммолар борлигини тан олди.

"Ҳимояда кучли эмас, суст ўйнаяпмиз. ПСЖга қарши баҳсда 4 та голли фарқни йўққа чиқара оламизми? Асосий вазифамиз шундан иборатки, жамоа аввалгидек ўйнаши керак. Чемпионлар лигасидан олдин бир нечта ўйин бор. Турнирда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин" - дейди Пике.

"Барселона" ҳамда ПСЖ ўртасидаги жавоб учрашуви 8 март куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca