ПФЛ "Машъал" ёшларини кичик олтин медаллар билан тақдирлади

28 ноя 2014, 12:32
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан "Машъал" ПФК тақдирланади.
"Машъал" жамоаси футбол бўйича мамлакат 23 миллий чемпионати ўринбосарлари мусобақасида муваффақиятли иштирок этиб 1-ўринни эгаллагани муносабати билан тақдирланади.  Клуб жамоаси кичик олтин медаллар ва дипломлар билан мукофатланади.

Медаллар ва дипломлар йил якунлари ва янги йил байрамига бағишланган байрам тантаналарида ўз эгаларига топширилади.

Манба: fcmashal.uz