UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  6 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  12 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  2 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  4 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  2 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  5 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  13 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  28 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  5 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4

Петров АГМК Тожикистон клубига ютқазганидан кейин нималар деди? Янгиликлар

Петров АГМК Тожикистон клубига ютқазганидан кейин нималар деди?

Ўз тарихида учинчи марта футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида қатнашган АГМК яна гуруҳдан чиқа олмади.

Олмалиқ шаҳри жамоаси бугун Тожикистоннинг "Сипар" клуби билан беллашиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Маълумки, аввалги иккита баҳс ҳам рақиблар фойдасига ҳал бўлганди. Бугунги ўйиндан кейин АГМК бош мураббийи Александр Петров шундай деди:

- "Афсус, яна ютқазиб қўйдик. Лекин кўп ҳам тушкунликка тушиш керак эмас, чунки бизни футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати баҳслари кутмоқда. Биз бу мусобақада иштирок этиш орқали яхши тажриба тўпладик. Шу ўринда меҳмондорчилик учун ташкилотчиларга раҳмат айтаман".

Ўз навбатида ўйиндан кейин "Сипар" клуби устози Бенямин Эгбали ҳам фикрларини билдириб ўтди:
- "Ўйин жуда қийин кечди, лекин ғалаба қозона олдик. Бу ютуқ Тожикистон футзали учун кўп нарсани англатади. Бизда ҳам футзал ривожланяпти, буни бугунги натижа ва ўйин кўрсатиб берди. Бундай турнирлар Осиё футзали учун ниҳоятда керак, чунки клублар халқаро доирада қанча кўп ўйнаса, футзал шунча шаклланиб боради".

Шундай қилиб АГМКнинг мусобақадаги иштироки тугади. АГМК барча ўйинларда мағлуб бўлган ҳолда гуруҳда охирги ўринни эгаллади. Тўплар нисбати ҳам жуда хунук кўриниш олди: 3-15.

Рейтинг: -48   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика