"Персеполис" рўйхатида тўрт нафар номзод бор
19 июн 2019 18:56
Янгиликлар
"Персеполис" рўйхатида тўрт нафар номзод бор
Бранко Иванкович "Персеполис"ни тарк этгач, клуб раҳбарияти янги мураббий қидиришни бошлаб юборди.
Persianfootball.com сайтининг ёзишича, хорватиялик мутахассис ўрнига "Персеполис" тўрт нафар мураббий номзодини кўриб чиқмоқда. Булар - "Падидеҳ" бош мураббийии Яҳё Гулмуҳаммади, собиқ футболчи Меҳди Маҳдавикия, таниқли мураббийлардан бири Афшин Готби ҳамда Хорватия U-23 терма жамоаси собиқ бош мураббийи Златко Кранчар.
Албатта, янги бош мураббий ким бўлишини вақт кўрсатади. Эслатиб ўтамиз, Бранко Иванкович яқинда "Персеполис"ни тарк этиб, Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клуби билан шартнома тузди. Иванкович қўл остида теҳронликлар уч бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритишди, шунингдек ўтган йил ОЧЛ финалида ўйнашди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар