“Персеполис” Қаршига етиб келди

Narzulla Saydullayev
31 мар 2018, 12:32
2 апрель куни Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда Осиё чемпионлар лигасининг 5-тур доирасидаги “Насаф” ҳамда Эроннинг “Персеполис” жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтади.

Учрашув соат 19:30да бошланади. Бугун “Персеполис” клуби делегацияси Қаршига етиб келди.  Меҳмонларни Қарши аэропортида "Насаф" раҳбарияти ва расмийлари кутиб олишди.

Меҳмонлар Қарши шаҳридаги “Hayot” меҳмонхонасида истиқомат қилишади. “Персеполис” жамоаси бугун “Геолог” стадионида соат 18:00дан бошлаб, машғулот ўтказишни ҳам режалаштирган.

Қуйида тантанали кутиб олиш жараёни акс этган суратларни томоша қилинг.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›