Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди

Alisher Ostonov
14 дек 2025
Эрон Про лигаси 14-тур доирасидаги "Персеполис" — "Алуминиум Арак" ўйини бўлиб ўтди.

"Персеполис" минимал ҳисобда ғалабага эришди. Мезбонлар сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўрунов ўйинни асосий таркибда ва 78-дақиқада захирага олинди.

"Трактор" эса 2:1 ҳисобида рақибини таслим этди. Жамоа сафида ўзбекистонлик хавбек Одил Ҳамробеков тўлиқ ҳаракат қилди.







Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia