

Италияликлар футболчиларини 50 миллион еврога қўйиб юбормоқчи, британияликлар эса унга максимум 30 миллион евро беришлари мумкин. Шуни келтириб ўтиш лозим, "Интер" молиявий фэйр-плей шартларига кўра, июнь ойи охирига қадар 30 миллион евро камоматни бартараф этиши керак.
2016-2017 йилги мавсумда Перишич "Интер" таркибида 41та ўйин ўтказиб, 10та гол урди ва 10та голли пас берди. 28 ёшли футболчининг миланликлар билан шартномаси 2020 йилнинг ёзигача мўлжалланган.




