

"Мадрид жамоаси 2017 йилни ҳеч қачон унутмайди. Бу йилда биз 12-Чемпионлар лигаси Кубогини қўлга киритдик, ЛаЛига, Испания Суперкубоги, УЕФА Суперкубоги ҳамда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлдик. Совринлар нуқтаи назаридан бу йил "Реал"нинг 115 йиллик тарихидаги энг яхшиси бўлди. Футболчилар ва бош мураббийимиз Зинедин Зидан билан фахрланамиз, улар "Реал" меросининг бир қисми" - дейди Перес.



