Пепе: "Зидан ажойиб натижаларга эришди, аммо..."

Aslanov Jasurbek
6 июн 2017, 10:45
Ёзги трансфер ойнасида "Реал"ни тарк этаётган Мадрид клуби ҳимоячиси Пепе жамоа устози Зинедин Зиданнинг баъзи қарорларига тушунмагани ҳақида айтиб берди.

"Ҳеч кимни айбламоқчи эмасман. Зидан "Реал"да ажойиб натижаларга эришди. Аммо мен тушунмайдиган нарсалар бор. Нега жамоадан йўқ бўлиб қолганимни тушунмадим. "Реал" ва раҳбарият билан хайрлашганим йўқ, улар кетишимни мендан олдин билишган" - дейди Пепе.

Пепе сўнгги мавсум "Реал" сафида 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Cope

Сўнгги янгиликлар

Барча ›