Пеп Гвардиола жаҳоннинг энг кучли термаларидан бирини бошқариши мумкин

Mirjalol Normatov
8 ноя 2024, 21:47
Пеп Гвардиола келажакда Бразилия термасини бошқариши мумкин.

"The Athletic" хабарига кўра, каталониялик мураббийга Бразилия термасида ишлаш варианти ёқмоқда. Айни дамда у "Манчестер Сити"да яна бир йил ишлаб, Бразилия термасини ЖЧ-2030га тайёрламоқчи. Лекин ҳали у бир қарорга келганича йўқ.

Бразилия футбол конфедерацияси ҳам Гвардиола хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Ташкилот вакиллари бу йили Гвардиола билан бир неча марта қўнғироқлашган ва суҳбатлар олиб борган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Athletic

Сўнгги янгиликлар

Барча ›