Пеп Гвардиола: "Ҳозирги нархларда форвард сотиб олмаймиз. Бундай харажатлар бизга тўғри келмайди"

Omonjon To`xtamirzayev
2 апр 2021, 19:56
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола клуб Серхио Агуэронинг ўрнига ҳужумчи сотиб олмаслиги ҳақида гапирди.

"Эртага нима бўлишини билмайман, лекин ҳозирги нарх-навода ҳеч қандай форвард сотиб олмаймиз. Бунинг имкони йўқ. Бундай харажатлар бизга тўғри келмайди. Барча клублар молиявий муаммоларга дуч келган, биз бундан мустасно эмасмиз.

Бугунги кунга келиб, бўлажак трансфер ойнасида ҳужумчи сотиб олмаслигимизнинг эҳтимоли юқорироқ, – деди Гвардиола.

Аввалроқ "Ман Сити"нинг "Боруссия" ҳужумчиси Эрлинг Холанд, "Интер" форварди Ромелу Лукаку ёки "Тоттенхэм" етакчиси Харри Кейнни сотиб олишга ҳаракат қилиши айтилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›