

39 ёшли форвард Италия чемпионати "Эмполи"га қарши учрашувда жароҳат олган эди. Унга ўнг оёғи шикастланган деб ташҳис қўйишди. "Кьево" расмий сайти хабар беришича, 8 февраль куни бўлиб ўтадиган ўйинда ҳужумчи майдонга тушмайди.
А Сериянинг жорий мавсумида Пеллиссье "Кьево" таркибида 14 учрашувда иштирок этиб, 4та гол уришга муваффақ бўлди.



