Пеллегрини мавсум охирига қадар ишдан кетмайди

Narzulla Saydullayev
8 апр 2015, 09:11
«Манчестер Сити» бош мураббийи Мануэль Пеллегрини мавсум сўнггига қадар жамоадан кетмайди.
«Сити» раҳбарияти 61 ёшли чилилик мураббийининг кейинги тақдирини Англия чемпионати якунлангач ҳал қилади, деб хабар бермоқда The Guardian нашри.

Эслатиб ўтамиз, «Кристал Пэлас»га қарши ўйиндан сўнг (1:2) «Сити» 4-ўринда бормоқда. Жамоа пешқадам «Челси»дан 9 очкога ортда қолмоқда. 

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru