UZ

Сўнгги янгиликлар

Пеллегрини Маскеранони келаётганини тасдиқлади Янгиликлар

Пеллегрини Маскеранони келаётганини тасдиқлади

Хитойнинг “Хэбей Чайна Форчун” жамоаси бош мураббийи Мануэль Пеллегринининг тасдиқлашича, унинг клуби “Барселона” ҳимоячиси Хавьер Маскеранони ўз сафига қўшиб олишга аҳд қилган.

“Маскеранони сафимизга келиш қўшилишини режалаштириб турибмиз. Албатта “Барселона”да бу билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб турибмиз. Аммо у мен жуда ҳам таркибмизда кўришни истаган футболчилардан бири. У менинг қўл остимда “Ривел Плейт”да дебют ўйинини ўтказган эди. Маскерано етакчи, у Хитой Суперлигасига тезда мослашиб кетади”, дея чилилик мутахассиснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca нашри. 

Илгарироқ Маскерано 25 январь куни Испания кубоги доирасида “Камп Ноу”да “Барселона” таркибида “Эспаньол”га қарши сўнгги учрашувини ўтказиши ҳақида хабарлар тарқатилганди.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг