Пеле коронавирусдан вакцина қилинди
03 мар 2021 13:36
Янгиликлар
Пеле коронавирусдан вакцина қилинди
Бразилия терма жамоаси афсонаси Пеле коронавирус инфекциясига қарши вакцина қилингани ҳақида гапирди.
"Бу ўзгача кун - мен Covid-19'дан вакцина олдим. Пандемия давом этмоқда, шу сабаб биз масофани сақлашимиз керак. Барча одамлар вакцина олмагунга қадар, бир-бирларига ғамхўрлик қилиши керак.
Қўлларни совунлаб ювишда давом этинг ва кўчага чиққанда ниқоб тақинг. Агар биз қоидаларга риоя қилсак, вирусни енгамиз", - деб ёзди 80 ёшли Пеле ўз "Instagram" саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус сабаб ҳалигача кўплаб давлатларда мухлислар стадионларга киритилмаяпти.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар