Педри терма жамоага чақирилмаслигига умид қилмоқда

Aslanov Jasurbek
25 авг 2021, 19:38
"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри Луис Энрике уни Испания терма жамоасининг навбатдаги ўйинлари учун чақирмаслигига умид қилмоқда.

"Кўк-анорранглилар" устози Рональд Куман Педрига ўтган ҳафта охирида "Атлетик"га қарши (1:1) ўйиндан кейин икки ҳафталик таътил берганди.

Футболчи ўтган мавсумда Европа чемпионати ва Олимпиада ўйинлари билан қўшиб ҳисоблаганда жами 73 та ўйин ўтказган.

Сентябрь ойида Испания терма жамоаси жаҳон чемпионати саралаш босқичида учта ўйин ўтказади. Луис Энрике шогирдлари Швеция, Грузия ва Косово терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, саралаш босқичининг уч ўйинидан сўнг Испания терма жамоаси ўз гуруҳида 7 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: RAC1