"Пахтакор"нинг янги раҳбарияти, янги мураббий "изига" тушди

Narzulla Saydullayev
16 апр 2017, 18:10
Ўзбек футболининг яна аввалги, эски "Пахтакор" номини тиклаш ниятида, янгитдан, янгича "структура" асосида қайта тикланиш ишлари бошлаб юборган "Пахтакор" сафидаги кейинги жиддий ўзгариш мураббийлар штабида кузатилиши мумкин.

Жамоанинг бугунги мураббийлар штабига "Шўртан" ва "Локомотив" билан бўлиб ўтадиган ўйинда максимал, 6 очко олиш вазифа этиб қўйилган эди. Ғузорда бўлиб ўтган учрашувда пойтахтликлар йирик ҳисобда имкониятни бой бердилар.

"Пахтакор" жамоасининг янги раҳбарияти, кейинги иш фаолиятини Европа клубларига ўхшатиб олиб боришни мақсад қилаяпти. Яъний қарорни бир киши эмас, директорлар кенгаши қабул қилади. Бундай услуб аллақачон Европада муваффақиятли тарзда қўлланилиб келинаяпти.

Айни пайтда жамоа Европанинг бир қатор давлатларидан, шунингдек Бразилиядан ўзига мос бўлган мураббий қидиришни бошлаб юборди.

Иккинчи даврада жамоа сафи, сифатли легионерлар билан кучайтирилиши режалаштирилаяпти. Бунинг учун "Пахтакор" биринчи даврада максимал очколарни ўз ғазнасига жамлаб олиши ва иккинчи даврада ОЧЛ йўлланмасини учун кураш олиб бориши керак.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›