UZ

Сўнгги янгиликлар

21:20Арбелоанинг муваффақият сири: Гвардиола, Моуриньо ва Симеоне устидан ғалабалар ҳақида  1 21:01Вальверденинг қизил карточкаси: СТА якуний қарорни қабул қилди  4 20:35ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулоти (23.03.2026)  0 20:05"Арсенал" 410 кун мобайнида иккита гол фарқи билан мағлуб бўлмади  0 20:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (23.03.2026)  0 19:44Венесуэла бош мураббийи: "Муносиб бўлмаганларни терма жамоага чақирмайман"  0 19:22Шерзод Темиров: "Ироқ лигасини мендан ҳам кўра сизлар кўпроқ биласизлар-ку"  9 19:06Достон Ҳамдамов: "Имкониятдан фойдаланиб, мундиалга боришга ҳаракат қиламан"  4 18:49"Футбол олами". Ҳакамлар кўп хато қилмоқда, ЎзФҲМ эса уларни оқламоқда  5 18:32Салиба жароҳат олди – Франция терма жамоасида унинг ўрнини АПЛдаги бошқа бир футболчи эгаллайди  2 18:02Ўзбекистон Кубоги. "Шердор" "Самарқанд ФА"га 3 та тўп киритди, "Ҳавоқанд" пенальтилар сериясига кўра ғолиб чиқди  0 17:40Обамеянг Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин эди, бироқ...  1 17:22Магуайр 4 та клуб таклифини рад этди  2 16:53"Барселона" "Реал"га қарши: "Эл Класико" санаси ва вақти эълон қилинди  0 16:26Реднапп: "Артета жуда катта хатога йўл қўйди"  3

"Пахтакор"ни рестартга тайёрлашда хизмат қилган мураббий жамоада қолмади Янгиликлар

"Пахтакор"ни рестартга тайёрлашда хизмат қилган мураббий жамоада қолмади

Сайтимиз орқали Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи Денис Иванковни "Пахтакор"да иш бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Бироқ, клубда киперлар билан ишлаётган туркиялик мураббий Иброҳим Йилмаз машғулотларга қайтгач Иванков деярли кўриниш бермади. Биз бу борада аниқлик киритиш мақсадида мутахассисга юзландик.

"Пахтакор" клуби билан келиша олмадим. Йил охирига қадар бу жамоада ишламаслигим аниқ. Жорий мавсум якунлангач яъни қишда қайтадан музокара ўтказишим мумкин. Ҳозирча терма жамоа йиғинлари бошлангунига қадар ўзимга жамоа қидиришга уриниб кўраман. Қолганини вақт кўрсатади",- дейди Денис Иванков. 

Бунгача Иванков “Машъал”, “Насаф” жамоаларида самарали меҳнат қилиб кўплаб киперларни тарбиялаган ва катта футболда ўз ўрнига эга бўлишида катта ҳисса қўшганлиги кўпчилик учун сир эмас. Демак, ушбу мураббийни яқин орада ёки кейинги мавсумда Суперлига клубларида кўришимиз эҳтимоли катта. Ўйлаймизки, у бой тажрибаси ва билими билан яна кўплаб посбонларни етиштириб бера олади. 

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика