"Пахтакор": Ёшларимизнинг Италияга борадиган таркиби маълум

Aslanov Jasurbek
31 янв 2015, 15:15
Эртага "Пахтакор" ёшлар жамоаси "Карнавал Кубоги" мусобақасида иштирок этиш учун Италияга жўнаб кетади.

Мусобақада бу йил 1996 йил ва ундан кейин туғилган футболчилар қатнашади. 1995 йилда таваллуд топган ўйинчилардан 4 нафарига иштирок этишга рухсат берилган. Жамоамиз гуруҳда 2 февраль куни "Наполи", 4 февралда "ЛИАК Нью Йорк" ва 6 февралда "Верона"га қарши майдонга тушади.
Италияда ёшлар жамоасида сафида майдонга тушадиган футболчилар билан танишинг.

Дарвозабонлар - Ботир Эргашев, Шоҳруҳ Раимов
Ҳимоячилар - Иброҳим Абдуллаев, Диан Талхатов, Нодир Йўлдошев, Дониёр Ҳошимов, Рамис Бегишев, Рашид Шаробиддинов, Искандар Ўролов.
Ярим ҳимоячилар - Жавоҳир Сидиқов, Равшан Хурсанов, Ислом Каримов, Жавоҳир Соҳибов, Суҳроб Нуруллоев, Достон Иброҳимов, Алишер Мирзаев, Жамшид Юсупов, Саиджамол Давлатжонов. 
Ҳужумчилар - Темур Толипов, Равшан Дўсматов.
Мураббийлар штаби: Илҳом Мўминжонов (бош мураббий), Григорий Цейтлин (спорт директори), Шавкат Ерёмин (массажчи).


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›