"Пахтакор" ёшлари Ҳамид Раҳматуллаев хотира турнири ғолиби!

Narzulla Saydullayev
2 май 2014, 15:12
Ҳамид Раҳматуллаев хотирасига бағишлаб ўтказилган турнир бугун якунланди.
"Пахтакор"нинг 1999 йилда таваллуд топган ёш футболчилари гуруҳ босқичида Шаҳрихондан келган жамоани 7:0, Янгийўл футбол мактабини эса 6:2 ҳисобида доғда қолдирди. Ярим финалда Тошкентнинг "Спартак" жамоаси 2:0 ҳисобида мағлуб этилди. Бугун ўтган финал баҳсида "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари рақиб бўлишди.

Рустам Қурбонбоев шогирдлари ўйин давомида ҳужумкор футбол намойиш қилишди ва 2:0 ҳисобида зафар қучишди. Ҳар икки гол иккинчи бўлимда урилди. Шундай қилиб, тарбияланувчиларимиз Ҳамид Раҳматуллаев хотирасига бағишлаб ўтказилган мусобақа олтин медаллари ва кубоги билан тақдирланишди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz