“Пахтакор” халқаро майдонда 100-ўйинини ўтказади

Narzulla Saydullayev
12 мар 2016, 14:00
15 март куни “Тракторсози” билан учрашув “Пахтакор” учун халқаро майдондаги 100-беллашувга айланади.

Ҳозиргача жамоамиз Осиё клублари мусобақаларида 99 ўйинда майдонга тушиб улгурди. Шулардан 83тасида Чемпионлар лигасининг ҳозирги форматида, қолган 16 беллашувни Осиё клублари чемпионати ва Кубок эгалари Кубогида ўтказган. 43 ўйинда зафар қучган “шерлар” 18 марта дуранг ўйнашган ва 38 учрашувда рақибнинг қўли баланд келган. Рақиблар дарвозаларига 158 тўп киритилиб, 143 бор тўп ўтказиб юборилган. Бу кўрсаткич борасида “Пахтакор” Ўзбекистон клублари орасида пешқадамга айланган ва юзлик маррани биринчи бўлиб кесиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›