"Пахтакор" сафида сербиялик ҳимоячи кўрикдан ўтмоқда

Narzulla Saydullayev
8 янв 2017, 12:00
Тошкентнинг "Пахтакор" клуби таркибида сербиялик ҳимоячи Марио Маслач кўрикдан ўтмоқда.

Бугун "Пахтакор" Қибрайда "Қўқон-1912"га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказмоқда. Маслач "шерлар" сафида асосий таркибда майдонга тушди.

Марио 1990 йил 9 сентябрь куни собиқ Югославия мамлакатининг Нови Сад шаҳрида туғилган. 190 см бўйга эга марказий ҳимоячи профессионал фаолиятини 2008 йил "Ватерник" клубида бошлаган. Фаолияти давомида "Осиек" клубида ҳам ўйнаган Маслачнинг сўнгги жамоаси "Борац Чачак" бўлган. 2011 йил Сербия ёшлар терма жамоаси сафида майдонга тушган. 


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›