"Пахтакор" Педру Морейра қисқа таътилга чиққанини эълон қилди. Жамоани вақтинча Камолиддин Тожиев бошқаради

Sherzod Nurmatov
6 май 2025, 13:42
Педру Морейра соғлиғи сабабли қисқа таътилга чиқди.

"Пахтакор" бош мураббийи соғлиғи туфайли қисқа муддатли таътилга чиқди. Шу сабабли Суперлиганинг навбатдаги турларида "Пахтакор" бош мураббийи вазифасини вақтинчалик Камолиддин Тожиев бажариб туради", – дейилади "шерлар" хабарида.

Аввалроқ португалиялик мутахассис "Пахтакор"ни тарк этгани ҳақида хабар берган эдик.

Маълумот ўрнида, "Пахтакор" ҳозир Суперлигада 9 очко билан 11-ўринда бормоқда. 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Пахтакор" матбуот хизмати