

1992 йилдан буён олий лигада узлуксиз иштирок этиб келаётган "шерлар" учун кечаги ғалаба юбилей 500-ғалаба бўлиб тарихга кирди.
Жамоа кеча ўзининг 733-ўйинида майдонга тушди. "Пахтакор" Ўзбекистон миллий чемпионатида 500та ғалабага эришган дастлабки клубга айланди. Унинг энг яқин таъқибчиси ҳисобланган "Нефтчи" ҳисобида 461 ғалаба мавжуд. Ундан кейинги ўринларни "Навбаҳор" (353) ва "Насаф" (325) жамоалари эгаллаб туришибди.
Бундан ташқари "Пахтакор" олий лигада энг кўп гол урган жамоа ҳисобланади - 1666та. "Нефтчи" (1518), "Навбаҳор" (1271) ва "Насаф" (1047) бу борада кейинги поғоналарда боришмоқда.



