UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:27Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив". Таркиблар маълум  0 18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  3 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  3 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2

"Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйинига келинг ва автомобиль ютиб олинг Янгиликлар

"Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйинига келинг ва автомобиль ютиб олинг

"Пахтакор"нинг навбатдаги уй ўйинида омадли мухлислардан бири автомобиль эгасига айланади.
20 май, сешанба куни олий лигада 9-тур учрашувлари бўлиб ўтади. "Пахтакор" унда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси билан Тошкентда майдонга тушади. "Пахтакор" футбол клуби ўйинга ташриф буюрадиган мухлислар учун ажойиб совға ҳозирлаган.

"Пахтакор" - "Навбаҳор" баҳсига ташриф буюриб, "Соғлом бола йили"га бағишланган "Омадли мухлис" ижтимоий акциясида иштирок этиш ва асосий эсдалик совға сифатида автомобиль ютиб олиш имкониятига эга бўласиз.

Шунингдек, футбол тўплари, спорт костюмлари, жамоа либослари, клуб тарихи ҳақидаги китоблар ва "Fitness House" соғломлаштириш мажмуасига абонементлар ҳам ўз эгаларини топади. Чипталарни харид қилиш билан "Омадли мухлис" ижтимоий акцияси иштирокчисига айланасиз. Чипталарни "Пахтакор" Марказий стадиони кассаларидан харид қиласиз. Чипта нархи 5000 сўм.

"Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашуви 20 май, сешанба куни "Пахтакор" Марказий стадионида соат 19:00да бошланади. Мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз. "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг ва совғалар ютиб олинг!

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика