

Ўзбекистон Кубоги финалида "Бунёдкор"дан устун келган "Локомотив" клуби тарихда биринчи марта катта совринга эга чиқди. Клубимиз "темирйўлчилар"ни ушбу муваффақият билан табриклайди. Бу ғалаба замирида "Локомотив" раҳбарияти ва менежменти амалга ошираётган катта ҳажмдаги меҳнат ётибди. Клуб инфратузилмасини яхшилаш билан бирга ўзбек футболи ривожланишига ҳисса қўшишга ҳаракат қилмоқда. "Пахтакор" ФК "Локомотив"ни Ўзбекистон Кубогини қўлга киритгани билан муборакбод этади.



