"Пахтакор” эртага оқ рангли формада ўйнайди

Narzulla Saydullayev
23 фев 2015, 14:45
“Пахтакор” – “Нафт Теҳрон” учрашувидан олдин ҳар иккала жамоа менежерлари ва учрашув расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда жамоаларнинг эртанги баҳсда қандай рангли либосларда ҳаракат қилишига ҳам ойдинлик киритиб олинди. Бу ҳақда "Пахтакор"нинг твиттердаги расмий саҳифаси хабар берди.

Унга кўра, “Пахтакор” футболчилари оқ, "Нафт Теҳрон" вакиллари эса сариқ формада ўйнашади.

“Пахтакор” – “Нафт Теҳрон” учрашуви 24 февраль куни "Пахтакор" стадионида соат 16:30да бошланади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia