"Пахтакор": Асосий таркиб 20 декабргача таътилга чиқди

Narzulla Saydullayev
12 ноя 2013, 16:19
Мавсум якунига етгач, бошқа жамоалар қатори "Пахтакор" футболчилари ҳам таътилга чиқишди.
Мураббийлар штаби 20 декабрга қадар футболчиларга дам беришга қарор қилишди. Декабрнинг охирги кунларида эса жамоа тиббий кўрикдан ўтиш ва машғулотларнинг биринчи босқичини бошлаш учун йиғилади. Янги йилда хориж йиғинига жўнаб кетилади. 5 нафар футболчи, Лобанов, Ҳошимов, Козак, Искандеров ва Сергеев эса миллий терма жамоа учрашувларидан кейин таътилга чиқишади. 

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz