"Пахтакор" 12 июлга қадар таътилга чиқди

Narzulla Saydullayev
7 июл 2014, 11:39
"Бунёдкор"дан устун келган асосий таркиб аъзолари кечадан бошлаб ёзги таътилга чиқишди.
Энди 12 июлга қадар футболчилар ва жамоа аъзолари дам олишади. Иккинчи даврага тайёргарлик жараёни Тошкент ва Қибрайда олиб борилади. 15 июль куни футболчилар тиббий кўрикдан ўтишади. Шундан сўнг назорат учрашувлари ўтказилиши мўлжалланган. Иккинчи даврани "Пахтакор" 3 август куни Тошкентда "Андижон"га қарши учрашув билан бошлайди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz