

"Жарима зарбасини тепишга тайёрланаётгандим, ёнимда Виллиан ва яна кимдир бор эди. Кейин ёнимга Месси келди. У жуда яқин туриб, савол берди: "Барселона"га ўтасанми ёки йўқ?" Жарима зарбасини ижро этишдан олдин, шундай жавоб қайтардим: "Мени харид қилмоқчи бўлсангиз, олға". Учрашувдан сўнг Месси билан футболка алмашдим ва жуда асабийлашдим. Аммо ҳозир бахтлиман" - дейди Паулиньо.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик августда 40 млн. евро эвазига "Гуанжоу Эвергранд"дан "Барселона"га ўтди.



